Самбо бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси Грециянинг Салоники шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи поғонадан Россия терма жамоаси жой олган бўлса, кучли учликка Украина вакиллари якун ясашди.

Қайд этиш лозимки, ўзбек самбочилари илк маротаба жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишди. Бунгача ўзбекистонлик самбочилар бундай жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси учинчи поғона бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза, умумий ҳисобда 17 та медаль қўлга киритишди.