Россия Федерациясининг давлат хизматлари порталида 2022 йилда учта янги хизматни ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Ушбу хизматлардан бири бўлган “Онлайн меҳнат миграцияси” орқали Россия ҳудудидаги бўш иш ўринларини излаш, иш берувчи вакиллари билан онлайн суҳбатдан ўтиш ва меҳнат шартномаларини тузиш кўзда тутилмоқда.

Россия бош вазири ўринбосари Д.Чернишенконинг маълум қилишича, “Онлайн меҳнат миграцияси” хизмати доирасида шунингдек, ходимлар ва иш берувчилар ўртасида электрон ҳужжат айланиши ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида комплекс электрон хизматлар ишга туширилади.