Россиянинг Пермь ҳудудида 12 ёшли мактаб ўқувчиси мактабга ўқ уза бошлади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Лента.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, олтинчи синф ўқувчиси «Сайғоқ» ов қуролидан иккита ўқ узган. Кейинчалик у зарарсизлантирилган ва қурбонлар йўқ. Ҳозир полиция хизмати талаба билан гаплашаётгани айтилган хабарда.

Манбаларда қайд этилишича, у мактабга таниши ҳисобланган қиз билан гаплашиб олиш учун келганини айтган.

Сентябрь ўрталарида Пермдаги университетда отишма содир бўлган эди. Натижада олти киши ҳалок бўлиб, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳибсга олиш пайтида отишмани содир этган шахс ҳам яраланган эди.

Россия Ички ишлар вазирлигига кўра, 2021 йилнинг саккиз ойида давлатда жиноятлар натижасида қарийб 16 минг киши вафот этди. Бундан ташқари 22 мингдан ортиқ одам жиноий тажовузлардан жароҳатланган бўлиб, бу уларнинг соғлиғига жиддий зарар этказган.