“Ньюкасл” – “Тоттенхем” ўйинида биз шайхлар келганидан кейин мезбонларнинг биринчи голини ва лондонликларнинг бунга жавобини муҳокама қилишимиз керак эди. Лекин, аслида, асосий мавзу бутунлай бошқа.

Биринчи бўлим тугашига беш дақиқа қолганида ўйинни тўхтатишга тўғри келди, чунки трибунадаги “Ньюкасл” мухлиси ўйин вақтида юрак хуружини бошидан ўтказди. Бу ҳолат трибунага яқин ўтирганлар “Тоттенхем” захира футболчиларининг эътиборини тортди.

Серхио Регилон дарҳол ҳакамга юзланди, унга воқеа ҳақида айтиб берди, шунда ўйин тўхтатилди. Эрик Дайер зудлик билан скамейкага югурди ва шифокор ёрдамини чақирди.

“Ньюкасл” шифокори Пол Cуттерсон  майдонга кўтарилди ва дарҳол мухлисга ёрдам беришди.

Жамоалар ечиниш хоналарига жўнаб кетишди ва 20 дақиқадан сўнг қайтиб келишди. “Ньюкасл” мухлислари “Тоттенхем” футболчиларини, айниқса Регилон ва Дайерни қарсаклар билан кутиб олишди.

“Мен кўрдимки, мухлислардан бири ётган, мен жуда асабийлашдим, ҳакамга бордим ва ўйинни тўхтатиш кераклигини айтдим. Мухлислар ҳам “Тўхтанг, тўхтатинг” деб бақиришарди “, – деди Регилон

Танаффус, жамоалар ечиниш хоналарига жўнаб кетишди ва фақат 20 дақиқадан сўнг қайтиб келишди. “Ньюкасл” томошабинлари “Тоттенхем” футболчиларини, айниқса Регилон ва Дайерни қарсаклар билан кутиб олишди.

Ҳарри Кейн тезкор интервьюсида аввалига “Ньюкасл” мухлисига ўзи ва шериклари номидан соғлик тилаб, шунингдек, ёрдамга келганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, голларга бой ўтган “Тоттенхем” сафарда “Ньюкасл”ни 2-3 ҳисобида мағлуб қилди.