“Манчестер Сити” “Вест Хем” этакчиси Деклан Райсни сотиб олмоқчи.

Премер-лиганинг амалдаги чемпиони 22 ёшли инглиз ярим ҳимоячисини асосий трансфер мақсадига айлантирди, деб хабар беради Goal.com The Athletic нашрига таяниб.

Манчестер клуби “Вест Хем” ўйинчисини нафақага чиқишга яқин турган 36 ёшли Фернандинонинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсум Райс “Вест Хем” билан барча турнирларда ўнта ўйин ўтказди ва иккита гол урди.