“Фиорентина”нинг сербиялик ҳужумчиси Душан Влаҳович қишки трансферлар мавсумида “Ювентус”нинг асосий режаларидан бири, деб хабар бермоқда Tuttosport нашри.

“Ювентус” январь ойида бу трансферни амалга ошириш учун бор кучини сарфлайди. Агар Душан бошқа клубга ўтишга қарор қилса, туринликлар муқобил вариантга эга. “Ювентус” ҳозирда Туринда ижара асосида ўйнаётган испаниялик Альваро Моратани “Атлетико”дан сотиб олади. Қайта сотиб олиш варианти – 35 миллион евро.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида Альваро 7 учрашувда ҳаракат қилиб, иккита гол урган.