Хабарларга кўра ёзда фарнциялик 22 ёшли футболчи Жюль Кунде “Челси” футболчисига айланиши мумкин эди, лекин клублар ўртасидаги музокаралар ҳеч қандай натижага олиб келмади. El Nacional хабарига кўра, энди “Манчестер Юнайтед” Кунде учун “кўклар” билан рақобатлашишга тайёр.

“Севиля” ёзда Кунде учун 90 миллион евро нарх белгилаган эди. Бу нарх “аристократлар”ни қўрқитди. Айтишларича, қишда “Челси” Кунденинг трансфери масаласига қайтмоқчи. Аммо энди “МЮ” лондонликлар билан рақобатлашади.

Кунде 2019 йилдан буён “Севиля” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бунгача ҳимоячи “Бордо”да ўйнаган. Францияликнинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.