Ижтимоий тармоқларда “Бошқарувни йўқотган Камаз сойга ағдарилиб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 02:30 ларда Андижон вилояти, Қува-Асака йўналишида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Э.Ш. “Камаз” русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб, чарчоқ оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган хабарда.