Олдин хабар бериб ўтганимиздек, УзЛиДеП партиясидан президентсик сайловлари учун номзоди илгари сурилган амалдаги президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятига сафар уюштириб, сайловчилар билан учрашди.

Ҳар бир ҳудудга борганда катта масъулиятни ҳис қиламан, ҳар бир одам ўз ҳаётида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида бўлиши ҳақида билгиси келади. Тошкент вилоятининг ютуғи катта табиий бойликлардан ҳам кўра мана шу кўп миллатли халқидир.

Ҳисоб-китобларга кўра, яқин 5 йилда Ўзбекистон аҳолимиз бўйича 40 млн кишига яқинлашамиз, аниқроғи 38,7 млн нафар. Аҳолиси кўп, ривожланган давлатларга қарасангиз, уларда ёшлар сони камайяпти, аҳоли қариши кузатиляпти. Бизда эса акси, бу ҳам давлатимиз келажаги барқарорлигини белгилайди.

Ёшларга тўхталадиган бўлсак, мен бежиз таълимга кўп тўхталмайман. Яқин-яқингача ҳам Тошкент вилоятида таълим, айниқса олий таълимни ўз ҳолига ташлаб қўйганимиз ҳам рост.

Бу ерда ОАВ вакиллари ўтиришибди, улар бир рақамни кўп сўрашади. Мен бошидан бир рақамни айтмоқчиман – келгуси 5 йилда Тошкент вилояти тараққиёти учун 70 трлн сўм пул билан келдим”, – дейди Мирзиёев.