Ўзбекистоннинг биринчи “Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси Тошкентдан Москвага парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақида “Спутник” хабар бермоқда.

Биринчи рейс 14 октябрь куни амалга оширилган. А320-200 самолётидаги парвозлар Внуково аэропортига қўнади.

Жадвалга кўра парвозлар Тошкентдан ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари бажарилади. Яқин кунлардаги рейслар 21, 23, 28 ва 30 октябрь куни амалга оширилиши режалаштирилган.

“Qanot Sharq Airlines” хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 йўловчи самолётини апрель ойида қабул қилиб олган эди. Йил охирига қадар авиаташувчи қўшимча равишда яна иккита катта сиғимга эга Airbus A320га эга бўлиши лозим.