Андижон вилояти ҳокимининг топшириғига асосан Олтинкўл туманидаги 28-давлат ихтисослаштирилган  мактаб интернатида мини стадион қуриб битказилди. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур иншоотнинг очилиш маросимида сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда таълим даргоҳи жамоаси иштирок этди.

Жараёнда Олтинкўл туман ҳокими И.Матрўзиев мамлакатимиз ёшларининг спорт соҳасида эришаётган натижалари бу каби эътибор самараси эканлигини таъкидлади. Қисқа давр ичида бунёд этилган ушбу спорт иншоот 550 миллион сўм маблағ эвазига қад кўтарди.

Тадбир якунида мактаб ижодий жамоасининг бадиий чиқишлари намойиш этилиб, ўқувчи ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.