Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги бир қатор таълим муассасалари ошхоналари онлайн-аукцион савдолари орқали санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мос шароитларда ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида тадбиркорларга ижарага бериш учун аукционга қўйилгани маълум қилинди.

Бу ҳақида Фарғона вилояти халқ таълим бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим ташкилотлардаги бир қатор муассаса ошхоналар биноси онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш учун АУКЦИОНга қўйилганини маълум қиламиз”, – дейилади хабарда.