Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Наманган вилояти “Тоза худуд”ДУК Наманган “Мусаффо иқлим”МЧЖ бошқармаси Матбуот хизматининг хабар беришича, Наманган шаҳрида хонадонида эшак сўйиб, гўштини сотаётган фуқаролар қўлга олинди.

Ҳодиса жорий йилнинг 16 октябр куни  Наманган шаҳар “Бобуршоҳ” кўчасида  содир бўлган.

Маълум қилинишича, фуқаро Наманга вилояти Уйчи тумани ёркатак МФЙ Жамбул кўчасида яшовчи фуқаро Абдубанон Боходиров яна бир фуқаро Насимжон Боходиров эшакларни сўяётгани Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Наманган вилояти иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган.

Таъкидланишича, эшаклар одамларга тарқатилаётган бўлиши мумкин. “Агар у ҳайвонот боғларига олиб кетиладиган бўлганида суяклари билан кетиши керак еди. Ешаклар моҳир қассоб томонидан сўйилган-ки, қовурға суякларидан гўштлар силлиқ ажратиб олинган. Янги сўйилган эшакларнинг қовурға суякларидан ташқари калласини кўриш мумкин”, – дейилади хабарда.

Текширув давомида бўғизланган ешаклар ва уларнинг ажратилган терилари, бирида эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт махсулотлари, 3 дона эшаклар ички органлари аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган. Эшак суяклари жорий йилнинг 27 август ойидан буён 3 маротаба олиб келиб ташланган.

Натижада олинган лаҳм гўшт ва терилар белгиланган тартибда йўқ қилинган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.