Гулистон шаҳрида “ВАЗ 2108” машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати томонидан маълумот берилди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 21:25да Гулистон шаҳар “Намуна” МФЙ ҳудудида йўл четида турган (ҳаракатда бўлмаган)  Ховос тумани “Чаманзор” МФЙда яшовчи фуқарога тегишли ВАЗ 2108 русумли, давлат рақами 20U 654EA бўлган, автотранспорт воситасининг матор ва салон қисми ёнган.

Ёнғинга 2та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 21:28да етиб бориб, ёнғин 21:36да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.