Фарғона вилояти Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Навобод тумани маҳалласида қурилган аэродром майдони 7 гектар, узунлиги 700 метрдир.

Қайд этилишича, аэродром, кутиш зали, ресторан, савдо нуқтаси ва дам олиш жойларини ўз ичига оладиган замонавий комплексни қуриш учун давлат буджетидан 6,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Аэродромда синов рейслари яқин кунларга режалаштирилган.