Автоблогер Бобур Ганиев 15 сутка қамоқ жазосини ўтаб бўлгандан кейин озодликка чиқди. Бу ҳақда Effect.uz мухбири Фазлиддин Меҳмонов хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Йўл-патруль хизмати ходимлари фаолиятини ёритиш билан шуғулланувчи блогер Бобур Ганиев бугун 17 октябрь куни 00:00лар атрофида озодликга чиқди.

Қайд этиш жоиз, суднинг қарорига кўра, Ганиев МЖтКнинг 41-моддаси, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган ва унга:

  • МЖтКнинг 41-моддаси билан билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида – 5.400.000 сўм жарима жазоси;
  • МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида – 270.000 сўм жарима жазоси;
  • МЖтКнинг 195-моддаси 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси;
  • МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳуқуқбузар Ганиевдан маъмурий қамоққа олинганларни сақлаш муассасаси фойдасига маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 40.500 сўмдан, жами 607.500 сўм пул ундирилиши белгиланган.