Самарқанд халқаро аэропортининг вақтинчалик ёпилиши муносабати ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиб, кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Қарши-Самарқанд-Қарши” йўналишида 772/771-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақида “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳаракат жадвалига кўра бир ой мобайнида “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 772 – сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ҳар куни соат 12:20 да Қарши темир йўл вокзалидан, “Самарқанд-Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 771-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса ҳар куни соат 14:30 да Самарқанд темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.