Пенсия жамғармасидан неча киши пенсия ва нафақа олади? Бу ҳақида пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 октабр ҳолатига 3 983,0 минг нафарни (бундан, 2 260,2 минг нафари (56,8 фоизи) аёллар) ёки аҳоли сонидаги улуши 11,5%ни ташкил қилган ҳолда 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 157,8 минг нафар (4,1%)га кўпайди.

Шундан, 2 955,2 минг нафари (74,2%)ни ёшга доир пенсия (бундан, 1 891,6 минг нафари ёки 64 фоизи аёллар), 396,5 минг нафари (10,0%)ни ногиронлик пенсия (бундан, 163,0 минг нафари ёки 41,1 фоизи аёллар), 196,4 минг нафари (4,9%)ни боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар ва 434,9 минг нафари (10,9%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди (бундан, 205,6 минг нафари ёки 47,3 фоизи аёллар).

Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 106,2 минг нафар киши (3,7%)га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 9,9 минг нафар киши (2,7%)га, боқувчисини ёʼқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 7,4 минг оила (3,9%)га ва нафақа олувчилар сони 34,3 минг нафар киши (8,7%)га ортди.

2021 йилнинг январь-центабр ойларида 293,9 минг нафар (бундан, 144,6 минг нафари ёки 49,2 фоизи аёллар) фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 194,0 минг нафари (66,0%)га ёшга доир пенсия, 26,8 минг нафари (9,1%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 17,5 минг оила (6,0%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 55,6 минг нафари (18,9%)га нафақалар тайинланди).

2020 йилнинг январь-центабр ойларига нисбатан 54,7 минг нафар ёки 22,9 фоиз фуқароларга пенсия ва нафақа кўп тайинланди.