2021 йил 11 октябрьʼ куни соат 22:00ларда, Наманган шаҳар Ғишткўприк МФЙ ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Некция русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четида турган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 октябрьʼ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.