ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган Шавкат Мирзиёев “Миллий тикланиш” партиясидан номзодини илгари сурган Алишер Қодировнинг мигрантларга даромад солиғини солиш бўйича таклифига муносабат билдирди.

Мусофир бўлмаган мусулмон бўлмайди” дейишади. Мен фидойи фарзандларимизга мурожаат қилмоқчиман – кўнгилларинг тўқ бўлсин!

Биз янги солиқ яратиш эмас, имкон қадар солиқларни камайтириш тўғрисида ўйлаймиз. Мен кеча МДҲ давлатлари йиғилишида ҳам мигрантлар масаласини кўтардим, уларнинг хавфсизлиги, соғлиги бўйича таклифларимни айтдим.

Энди улар биздан ишчилар жўнатишимизни сўрашяпти. Мен улардан юртдошларимизни ўқитишларини ва муносиб иш беришларини сўраяпман”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Миллий тикланиш” партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган Алишер Қодиров мигрантларга солиқ жорий этилиши кераклигини маълум қилди.