Россиянинг “База” нашри Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг оиласига тегишли пентхаус ҳақида мақола эълон қилинди.

500 кв.м. майдонга эга пентхаус Radisson меҳмонхонаси ҳудудида жойлашган ва квартира Москвадаги машҳур жойлардан бирида экани айтилган.

Таъкидланишича, квартира Ислом Каримовнинг қариндошларининг бири томонидан сотиб олинган.

Лекин, сотиб олувчининг шахсига аниқлик киритилмаган, сотиб олган шахс яқинда квартирани 1,6 млрд рублга сотувга қўйган. Мулк нафақат сотувга қўйилган, балки у ойига 3 млн рублга ижарага ҳам берилади.

Қайд этиш жоиз, мулк бинодаги бир нечта қаватни эгаллаб олган. Апрелда ушбу квартира Москвадаги энг қиммат пентхауслар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Квартира интерьери табиий материаллардан қилинган, бинода Италия мрамори, оникс, табиий дарахтдан фойдаланилган.

Мебеллар Roberto Cavalli ва Versace’дан олиб келинган, квартира деразасидан Москва денгизи ва ишбилармонлик маркази кўринади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Pandora Papers”да айнан Гулнора Каримованинг оффшор фирмалар билан алоқаси ҳақида баёнот келтирилган эди.

ФОТОГАЛЕРЕЯ