“Ла Газетте делло спорт” хабарига кўра, Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимояни кучайтириш мақсадида “Милан” футболчиси Алессио Романолини келаси ёзда, текинга қўлга киритмоқчи.

“Россионерилар” 26 ёшли ҳимоячи билан шартномани узайтириш нияти йўқ. Футболчи ҳамда клуб ўртасидаги келишув 2022-йилнинг ёзигача амал қилади.

Алессио фаолиятини “Рома”да бошлаган ва 2015-йилда миланликлар сафига қўшилган.

Маълумот учун, Романоли “А Cерия”нинг бу мавсумида “Милан” таркибида 5та ўйин ўтказган.