“Реал Мадрид” ҳужумчиси Эден Азар Бельгия терма жамоаси сафидан жароҳат билан қайтди. Ҳозирда у клубнинг якка тартибдаги машғулотларида қатнашмоқда.

Катта эҳтимол билан Азар 20 октябрь куни EЧЛ доирасидаги “Шахтёр”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Шундан сўнг “Реал” 24-октябрь куни “Барселона”га қарши ўйнайди.

Азар 2019 йилда мадридликлар сафига ўтганидан бери ҳали бирор марта класикода майдонга тушмади.

Маълумот учун Азар бу мавсум Ла Лигада 7 та ўйин ўтказиб битта голли узатма амалга оширди.