Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Effect.uz сайтининг Ютубдаги саҳифасига жойланган “Участковой мени зўрлади” видео материалга муносабат берди. Муносабатда айтилишича, видеода келтирилган аёлнинг айрим сўзлари ҳақиқатга тўғри келмайди.

Яъни ИИБ ходими томонидан зўрланган аёл “мени орқамга мажбуран жинсий алоқа қилди” дея айтган сўзлари экспертиза тайинланиб, текширилгандан сўнг ҳақиқатга тўғри келмаган. Бироқ Пастдарғом тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори Аҳрор Ахтамов 1997 йилда туғилган Рушана Сатторовани алдаб, уни хизмат хонасига чақириб, у ерда жинсий алоқа билан шуғулланган.

 

Кейинчалик эса 24 ёшли қиз ҳеч қаерга мурожаат қилмаслиги учун у билан ижарага уй олиб бирга яшаган. Шундан сўнг бироз яшаб, уни ташлаб кетган. ИИВ муносабатида профилактика катта инспектори катта лейтенант Аҳрор Ахтамов, фуқаро Саттарова Рушана Абдураим қизи билан ишқий муносабатда бўлиб, ноўрин хатти-ҳаракатларни содир этиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2016 йил 30 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида”ги 82-сонли буйруғи (4-боб, 21-бандининг 11-хатбоши, 22,23,25-бандлари) талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланиб, унга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинган.

Шунингдек, шаҳар-туман ИИБ (ИИО ФМБ)ларида бўш бўлган тенг лавозимларидан бирига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВга  таклиф  киритилган  ҳамда  катта  лейтенант  А.А.Ахтамовни келгусида ички ишлар органларида қолиш қолмаслик масаласини Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган терговолди суриштирув ҳаракатларининг якуний қабул қилинган қарорига асосан кўриб чиқиш бўйича хулоса тасдиқланган. Прокуратура органлари томонидан фуқаро Р.Давлатова ва Р.Саттароваларнинг мурожаатларида кўрсатиб ўтилган важлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, “Жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида” қарор қабул қилинган.

ИИВнинг ҳолат бўйича муносабати

Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, “Туркман” МФЙда яшовчи, фуқаро Давлатова Раҳима Жумаевна ўзининг прокуратура органларига ҳамда вилоят ИИБга йўллаган мурожаатларида, 2020 йил 7 декабрь куни Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, “Олмазор” маҳалласида яшовчи, Пастдарғом тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори Ахтамов Ахрор Ахтам ўғли алдов йўли билан 1997 йилда туғилган унинг қизи Сатторова Рушана Абдураим қизини хизмат уйига олиб бориб, ғайритабиий усулда қизини зўрлаб, номусига текканлигини, А.Ахтамов барча айбини бўйнига олганлигини, бироқ унга нисбатан ҳеч қандай жиноят иши очилмаганлигини, қонуний чора кўрилмаётганлигини маълум қилиб, шу сабабли мазкур ҳолатлар юзасидан А.Ахтамовга нисбатан қонуний чора кўрилиб, уни ички ишлар сафидан бўшатилишида амалий ёрдам беришликни сўраган.

Мазкур мурожаатлар юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган ва ўтказилган хизмат текшируви давомида, фуқаролар Р.Давлатова ва унинг қизи Р.Сатторовалар бир неча бор вилоят ИИБ ММИ ва КБТХга таклиф этилиб, улар билан суҳбат ўтказилган, суҳбат ўтказиш жараёнида, фуқаро Р.Саттарова ҳолат юзасидан ўзининг берган тушунтириш хатида, 2020 йил 07 декабрь куни Пастдарғом тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори катта лейтенант А.А.Ахтамов билан учрашишганлиги ва Самарқанд шаҳар, А.Икромов кўчаси, 109-уй 41-хонадонга боришганлигини ҳамда у ерга биргаликда кириб, у билан ўзининг ихтиёри билан жинсий алоқа қилганлигини, уни А.А.Ахтамов мажбурлаб номусига тегмаганлигини, аксинча улар ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилишганликларини, бундан ташқари А.А.Ахтамов унинг    орқа    чиқарув    тешигига    жинсий    алоқа   қилмаганлигини   маълум қилганидан сўнг, фуқаро Р.А.Саттарованинг онаси Р.Давлатова ўзининг тушунтириш хатида жахл устида ариза ёзганлигини, А.Ахтамов унинг қизи Р.Саттарованинг номусига теккан бўлсада, улар бир-бирларини севгани учун оила қуриб яшаб кетишларини тушунганлигини, бундан ташқари тўй бошлаб қўйишганлигини, унинг ҳам қизининг ор номуси учун А.Ахтамовга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилган.

Шундай бўлсада, мазкур ҳолатлар юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказиш жараёнида, Пастдарғом тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори катта лейтенант Ахтамов Ахрор Ахтам ўғлининг, фуқаро Саттарова Рушана Абдураим қизи билан ишқий муносабатда бўлиб, ноўрин хатти-ҳаракатларни содир этиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2016 йил 30 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида”ги 82-сонли буйруғи (4-боб, 21-бандининг 11-хатбоши, 22,23,25-бандлари) талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланиб, унга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинган ва бошқа шаҳар-туман ИИБ (ИИО ФМБ)ларида бўш бўлган тенг лавозимларидан бирига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВга  таклиф  киритилган  ҳамда  катта  лейтенант  А.А.Ахтамовни келгусида ички ишлар органларида қолиш қолмаслик масаласини Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган терговолди суриштирув ҳаракатларининг якуний қабул қилинган қарорига асосан кўриб чиқиш бўйича хулоса тасдиқланган. (прокуратура органлари томонидан фуқаро Р.Давлатова ва Р.Саттароваларнинг мурожаатларида кўрсатиб ўтилган важлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, “Жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида” қарор қабул қилинган).

Шунингдек, ўтказилган хизмат текширувига биноан Вазирликка киритилган таклиф юзасидан катта лейтенант А.А.Ахтамов Самарқанд вилояти ИИБнинг 2021 йил 1 май кунидаги 36-сонли буйруғи билан Оқдарё тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори яъни, бир поғона паст лавозимига ўтказилган.

Бундан ташқари, фуқаро Р.Давлатова мазкур ҳолатлардан сўнг ҳам прокуратура органларига ва вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида профилактика инспектори катта лейтенант А.Ахтамов унинг қизи Р.Саттаровага арзимаган кичкина тўй қилиб бериб, Самарқанд шаҳридаги чой қадоқлаш корхонаси олдидаги 86-уй 49-хонадонга олиб бориб, у билан бирга яшаганлигини, улар ушбу хонадонда бирга яшаган вақтларида А.Ахтамов унинг қизи Р.Сатторовани мажбурлаб орқа чиқарув тешигига икки маротаба жинсий алоқа қилганлигини маълум қилган, мазкур ҳолат юзасидан ҳам профилактика инспектори А.Ахтамовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган, ўтказилган хизмат текшируви жараёнида, мурожаатда кўрсатиб ўтилган важлар юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Р.Саттаровга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда экспертиза хулосасининг якунига кўра, фуқаро Р.Саттарованинг орқа чиқарув тешигида тан жароҳатлари ва жинсий алоқа қилиш аломатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган,  шунингдек, текширув ишлари жараёнида, мазкур  мурожаатда  кўрсатиб  ўтилган  турли  хилдаги важларини тасдиқловчи гувоҳлар ва бошқа далил-исботларнинг мавжуд бўлмаганлиги   сабабли   ўз   тасдиғини     топмаганлиги     тўғрисида   қарор қабул қилиниб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ўтказилган хизмат текшируви хулосаси нусхаси ва тўпланган ҳужжатлар Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Р.Саттаровага нисбатан 2021 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги РСТЭИАМ Жиззах филиалига қайта суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва суд-тиббий экспертизасининг якуний хулосасига кўра,  фуқаро  Саттарова  Рушана Абдураим қизини қайта суд-тиббий текширув вақтида танасида, оғиз бўшлиғи, жинсий аъзоси ва орқа чиқарув тешиги соҳаларида бирор-бир тан жарохатлари топилмаганлиги, шунингдек, қайта суд-тиббий текширув вақтида Р.Саттарова врач мутахассис колопроктолог томонидан текширувдан ўтказилганда, “Сурункали орқа анал ёрмаси, ташқи ва ички бавосир тушиш асорати” ташхиси аниқланган бўлиб, фуқаро Р.Саттаровада аниқланган ушбу ташхис ўзининг соматик касаллиги бўлиб ҳисобланишлиги, бундан ташқари, фуқаро Р.Саттарованинг орқа чиқарув тешигида анчадан бери ва кўп маротаба алоқа бўлганликка хос белгилар топилмаганлиги, РСТЭИАМ Самарқанд филиали томонидан Р.Саттаровага берилган №3034 ва №420-сонли экспертиза хулосалари амалдаги суд-тиббий экспертиза ва стандартларга мувофиқ меёрий хужжатлар талабларига асосан берилганлиги кўрасатилган.

Бундан ташқари, мазкур ҳолатлар Самарқанд шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 02 апрель кунидаги қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномасига асосан, 2021 йил 29 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖТСБ биносида ташкил этилган маънавият ва маърифат залида шахсий таркиб ўртасида муҳокама қилиниб, катта лейтенант А.А.Ахтамовнинг фуқаро Р.Саттарова билан қилган ноўрин хатти-ҳаракатлари юзасидан интизомий жазога тортилганлиги ва бугунги кунда Оқдарё тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, яъни бир поғона паст лавозимига тайинланганлигини инобатга олиб,  келгусида фуқаро Р.Давлатова ва унинг қизи Р.Саттароваларнинг юқори турувчи органларга унинг хатти-ҳаракатидан такрорий равишда мурожаатлар қилиб, ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий фикрларни келтириб чиқаришига сабабчи бўлиб келган тақдирда, ички ишлар органлари сафидан бўшатиш тўғрисида чора кўришлик юзасидан қаттиқ огоҳлантирилган. (бундан ташқари, мазкур ҳолатлар 2021 йил 14 август куни Самарқанд шаҳар, “Мужиза” анфитеатрида ўтказилган маънавият ва маърифат ўқув машғулотидан сўнг ташкил этилган “Интизомий кенгаш”да ҳам кўриб чиқилган).

“Ушбу ҳолатлардан сўнг ҳам, фуқаро Р.Давлтова ва Р.Саттаровалар А.Ахтамовнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, турли давлат ташкилотларига аризалар билан мурожаат қилишда давом этиб келаётганлиги сабабли, вилоят ИИБ томонидан А.Ахтамовга нисбатан бугунги кунда ҳам хизмат текшируви тайинланган ва ҳозирда хизмат текшируви  вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, Ташкилий бошқарма, ҲПБ ва ШХББ масъул ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда, қабул қилинган хулоса бўйича қўшимча равишда ахборот берилади”, дейилади ИИВ муносабатида.