Франсис Нганну UFC промоушени ҳақида гапирди.

“ММА боксга қараганда анча қийинроқ. Бўлмаса пул учун қачондир барибир боксга ўтаман. Мен бу билан огоҳлантириш қўнғироғини чалмаяпман, шунчаки менда ҳам шундай ҳуқуқ борлигини гапиряпман, холос.

UFC мени обрўсизлантиришга ҳаракат қиляпти. Шундай экан, аслида сиз тарғиб қилишингиз керак бўлган жангчини обрўсизлантира туриб, у билан яна қандай ҳамкорлик қилиш мумкин!?

Мени ҳурмат қилишларини ёки ҳеч бўлмаса ўзларини худди уларга аҳамиятим бордек тутишларини хоҳлаган бўлардим. Бундан ортиғини сўрамайман. Чемпионлик камари менга совға қилингани йўқ, унга ҳақли тарзда эришдим. Бироз ҳурматга лойиқман”, — деди Франсис Нганну.

Эслатиб ўтамиз, Франсиз UFCда 19та жанг ўтказиб 16тасида ғалаба қозонга. Шуларнинг 12тасида рақибларни муддатдан олдин мағлуб қилган.