Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарори билан Муродбек Муҳамадиевич Давлатов вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Заҳириддин Тўраев ўрнида иш бошлаган.

М.Давлатов 1988 йил Сариосиё туманида туғилган. 2012 йил Ўзбекистон Миллий университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – журналист.

Фаолияти давомида Тошкент вилояти Янгийўл хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Янгийўл транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директорининг ўринбосари, Сариосиё иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси вазифаларида ишлаган.

Шунингдек, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сариосиё тумани кенгаши ташкилий­услубий шуьба мудири, Сариосиё тумани ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари мажмуаси етакчи мутахассиси, Сариосиё тумани ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо мажмуаси бош мутахассиси вазифасида хизмат қилган.

Мазкур тайинловга қадар Муродбек Давлатов Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритаётган эди.