Mundodeportivo.com хабарига кўра 36 ёшли хорват “қаймоқранглилар” билан янги шартнома имзолаш ниятида.

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун мадридликлар билан шартномани бир йилга узайтирмоқчи ва юқори савияда ишлашни давом эттирмоқчи.

Агар томонлар келиша олмасалар, Модрич катта эҳтимол билан фаолиятини АҚШда давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Модрич бешта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.