Сурхондарё вилоятида андижонлик фуқаро икки нафар Афғонистон фуқаросининг пулини алдов йўли билан олиб қўйди.

Маълум бўлишича, Андижон вилоятида яшовчи эркак Сурхондарё вилоятида яшаб турган икки нафар афғонистонликнинг ишончига кириб, уларга иссиқхона қуриб беришни ваъда қилиб, афғонлардан 13 минг доллар олган.

Қолаверса у, ер олиб бериш учун сурхондарёлик эркакдан 30 млн сўм олган, лекин ўз ваъдаси устидан чиқмаган.

Ҳозирда фирибгарлик жиноятини содир қилган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.