Белорусь чемпионатининг “Энергетик-БГУ” таркибида ҳаракат қилаётган икки нафар ўзбекистонлик футболчи Бобир Абдухолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев ва яна жамоанинг 7 нафар футболчилари коронавирусга қарши тестда ижобий натижа олишган.

Шундай қилиб, клуб расмий сайтида бу футболчилар икки ҳафта давомида изоляцияланган ҳолда туришларини маълум қилди.

Эcлатиб ўтамиз, “Энергетик-БГУ” турнир жадвалида 23 ўйин ўтказгандан сўнг 11-ўринда бормоқда.