Бугун 14-октябрь тонгида Ўзбекистон терма жамоаси Иорданиядан Тошкентга етиб келди. Ушбу йиғин давомида Сречко Ктанец бошчилигидаги терма жамоа иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди ва кучсиз рақиб Малайзияни (5:1) йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Иккинчи рақиб эса Иордания (3:0) бўлиб, улардан шармандали тарзда мағлубиятни қабул қилиб олди.

Бугун Иорданиядан футболчилар Ўзбекистонга етиб келган бўлсада, бош мураббий Сречко Катанец ва унинг шериклари Ўзбекистонга келмади ва ўз уйига, Словенияга кетиб қолган. Лекин Катанецга ёрдамчилик қилаётган Равшан Ҳайдаров футболчилар билан биргаликда Ўзбекистонга қайтган.

Баъзи футболчилар Ўзбекистонга қайтмасдан ўзлари тўп сурадиган клубларига йўл олишди. Улар: Жалолиддин Машарипов 10 октябрь куни «Ал-Насср»нинг илтимосига биноан Саудия Арабистонига қайтган эди. Шунингдек, йиғин якунида Рустам Ашурматов (Жанубий Кореяга), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Россияга), Отабек Шукуров (БАА), Шаҳбоз Умаров (Беларус), Азиз Ғаниев (БАА), Игор Сергеев (Қозоғизтон) ва Элдор Шомуродов (Италия) каби легионерлар ўз жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишгани айтилди.