Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов сайловчилар билан учрашиш мақсадида Бухоро вилоятига борди. Сафар давомида илк манзил Бухоро вилоят “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси бўлди.

Корхонада ташкил этилган шароит, аҳолига кўрсатилаётган хизматнинг қай даражада эканлиги билан танишди. Шу билан бирга ўз таклифларини ҳам билдирди. Шундан сўнг номзод Вобкент тумани “Сувоқова” ДУК иншоотининг янги тармоғи очилиш маросимида иштирок этди.

Навбатдаги манзил Бухоро тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ташкил этилган учрашув бўлди. Йиғилишда партиянинг вилоятдаги барча вакиллари ҳамда туман раислари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Нарзулло Обломуродов ўз нутқида “яшил” лик сиёсати борасида сўз юритди.

Унга кўра давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда “яшил” иқтисодиёт тамоилларига асосланган ғояни илгари суриши таъкитлаб ўтилди. Учрашув давомида Партия аъзолари ҳам сўзга чиқиб ўзларининг таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдириб ўтишди.