Шу йилнинг 24-31-октябр кунлари волейбол ихлосмандлари нигоҳи Наманган шаҳрига қаратилади. Наманган муҳандислик-қурилиш институти спорт мажмуаси 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Олимпия ўйинлари чемпиони Лариса Павлова соврини учун Марказий Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Маълумот учун, мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва тожикистонлик ёш волейболчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.