“Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20-21 октябрдан бошлаб, “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади.

Унга кўра, ҳозирги кунда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатланаётган 4-сонли “Тошкент-Шаҳрисабз” йўловчи поезди, жорий йил 20 октябрдан бошлаб янги жадвал асосида, яъни соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, шунингдек, жорий йил 21 октябрдан “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида ҳаркатланаётган 3-сон йўловчи поезди соат 05:31 да Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда 4-сонли “Тошкент-Шаҳрисабз” йўловчи поезди соат 09:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида ҳаркатланаётган 3-сон йўловчи поезди эса соат 17:04 да Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширмоқда.