10 октябрь куни Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 2 млрд 784 млн. сўмга 12 дона Tracker-2 русумли автомашина сотиб олди.

Бундан аввал, март ойида Тошкент шахар ИИББ жами 1 млрд 392 млн. сўмга 6 дона Tracker-2 русумли автотранспорт воситасини харид қилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг Автохўжалиги 1 млрд 107 млн. сўмга 3 дона Мalibu-2 русумли ва 596 млн. сўмга бир дона Traverse Premler АТ русумли автотранспорт воситасини харид қилди.