14 октябрь кунидан Tashkent City боғи ҳудудига кириш бепул бўлди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди. “Автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 17 декабрдан бошлаб Tashkent City боғига байрам арафаси ва янги йил кунларида кириш пуллик этиб белгиланган эди.

Январь ойида 31 мартгача Tashkent City боғига пуллик кириш тартиби сақланиб қолиши маълум қилинган эди.