Жорий йилнинг 24 октабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига  10 кун қолди.

12 октабр куни Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан  “Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида ўтказилаётган “Тарғибот поезди”да 10 нафар аъзодан иборат тарғибот гуруҳи Сирдарёга етиб келган эди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ёшларнинг сайлов қонунчилиги ҳақидаги муҳим билимларни эгаллаши, сайловга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини тушуниши, талқин қила олиши ҳамда улардан тўғри фойдаланиш кўникмасига эга бўлишидир.

Тенгдош тенгдош тамойили асосида фан, таълим, адабиёт ва санъат соҳаларида алоҳида ютуқларга эришаётган талаба ёшлар  сайлов  ҳолатлари ҳақида тушунчалар берди.

Ҳурматли сайловчилар барчангизни сайлов жараёнларида ўз конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланган ҳолда, овоз беришга чорлаб қоламиз. Сайловларда реал сайловчилар қанча кам бўлса, сохта  овозлар шунча авжига чиқади. Ортиқча бюллетенлар билан нима қилиш мумкинлиги ўзингизга очиқ аён.

Бундай ўйинларни олдини олиш эса сизу бизнинг қўлимизда. Овоз бериш фуқоро сифатида энг катта ва қадрли ҳуқуқингиз. Овозингизни қадрланг. Сайловда қатнашинг.