Сирдарё вилоятида номаълум эркак ўзининг эски танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йил 30 сентябрь ўтар кечаси номаълум шахс Сирдарё вилояти Сардоба туманининг Халқобод маҳалласи Пахтаобод кўчасида истиқоат қилган Муҳаммадиева Гулчеҳранинг яшаш хонадонига очиқ дераза орқали кириб, унинг танасига икки маротаба пичоқ билан уриб, ҳаётига хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамай Гулчеҳра вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида хонадонга ўғирликка тушган эркак ҳомиладор аёлни пичоқланганди.