Хонанда Рухшона ўзининг Instagram саҳифасида мухлислари томонидан берилган энг кўп саволларга жавоб берди.

Рухшонанинг кузатувчилари ундан режиссёр эри билан ажрашгани ҳақиқат ёки миш-миш экани ҳақида сўрашди.

Уларнинг саволларига хонанда бу ҳақиқат эканини маълум қилиб, режиссёр Санжар Маткаримов унга 3 талоқ қўйгани сабабли бирга яшамаётганини айтди ва ҳозирда фарзандларини ўзи катта қилаётганини айтди.

Маълумот учун, хонанда клипмейкер Санжар Маткаримов билан 2014 йил 2 ноябрь куни турмуш қурган эди.