“Тошкент йўлбарси” номи билан жаҳонга машҳур бўлган афсонавий ўзбекистонлик боксчи Руфат Рисқиев йил якунигача янги уйга кўчиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Призиденти кўрсатмасига биноан ҳар бир соҳада фахрийларимизга эътибор қаратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳолидан хабар олиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон бокс федерациясининг бош ҳомийси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Руфат Рисқиевга янги хонадон қуриш ишлари бошланди.

Лойиҳага кўра, Руфат Рисқиевнинг хонадонидаги бўш ер майдонига у киши учун барча қулайликларга эга замонавий 3 хонали уй қуриб берилади.

Режа бўйича янги уй йил якунигача қуриб битказилади ва афсонавий боксчи унга кўчиб ўтади.