Пентагон вакиллари октябрь ойида Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштиришни муҳокама қилади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Кун тартибида асосийси “горизонт орти” аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкони бўлади.

Бундай битим АҚШ ҳарбийларига Афғонистонни яхшироқ кузатиш ва у ердаги нишонларга зарба бериш имконини берган бўларди“, – дейилган хабарда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров РИА Новостига бу маълумотни тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.

Бу маълумотни тасдиқлай олмайман, чунки биз расман ҳеч нарса олмадик. Расман бизга хабар қилишган бўлишарди, бироқ ҳозир ҳеч нарса йўқ”, – деди Зулфиқоров.