“Реал” ва “Интер”нинг собиқ ҳужумчиси Роналдо бу йил “Олтин тўп”ни Мадрид
клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг қўлга киритилишини истамоқда.

“Менинг “Олтин тўп”га номзодим Бензема, бунга шубҳа йўқ.

Энг яхши ҳужумчи, охирги 10 йилдаги “йиртқич”. Сиз шундай деб ўйламайсизми? ” – деб ёзди бразилиялик афсона ўз Инстаграмида.

Эcлатиб ўтамиз, Бензема бу мавсумда “Реал” сафида 8 ўйида 9 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 7 та ассист қайд этди.