Норвегиянинг Конгсберг шаҳарчасида номаълум шахс беш кишини камондан отиб ўлдирди ва бир неча кишини яралади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мазкур воқеа 13 октябрь кеч соат 18:15да содир бўлган, жиноятчи шаҳарнинг бир неча жойида ҳужумлар уюштирган.

Соат 18:30да у супермаркетга кириб келган, орадан 15 дақиқа ўтиб жиноятчи ҳибсга олинган. Унинг ёнидан пичоқ ва бошқа қуроллар ҳам топилган. Жиноятчи Конгсбергда доим яшайдиган 37 ёшли даниялик эркак эканлиги аниқланган.

Полиция тез орада ушбу жиноятда гумонланувчи шахсни қўлга олди ва ушбу жиноят теракт бўлгани эҳтимолдан холи эмаслигини маълум қилди.

Бўлиб ўтган воқеалар занжирини ҳисобга олганда, ушбу жиноят теракт бўлгани эҳтимолдан холи эмас.  Гумонланувчининг мотивлари ҳақида гапириш ҳали эрта”, – деди полиция вакили Эйвинд Аас.

Айнан ушбу воқеадан кейин, Норвегия полицияси раҳбари мамлакатдаги барча полиция ходимларига қурол бериш ҳақида буйруқ чиқарган.