Экологик партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган Нарзулло Обломуродов Бухоро вилоятига сафари доирасида Вобкент тумани “Сувоқова” ДУК иншоотининг янги тармоғи очилиш маросимида иштирок этди.

“Хайрхуш” сув иншооти 2 та маҳаллага қарашли, 8000 дан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайди. Ушбу сув иншоотига обиҳаёт “Дамхўжа” сув омборидан етиб келади.

Маълум бўлишича, мазкур иншоотга 500 куб сиғимга эга резервуар ўрнатилган бўлиб, 250 кублик 2 та резервуар эса реконструкция қилинди. Сув иншоотидаги 5 дона сув узатиш насослари Корея давлатидан келтирилган.

Бир суткада ушбу сув иншооти орқали аҳолига 2500 куб сув етказиб берилади. Бу ерда 4 нафар ишчи-операторлар хизмат кўрсатмоқда.

10 километр узунликдаги янги тармоқнинг ишга туширилиши Вобкент ҳамда қўшни Бухоро туманида истиқомат қилувчи 15 мингга яқин аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини тўла қондиради.