“У жуда яхши ўйинчи. Тчуамени билан бир жамоада тўп суриш менга ёқади. Бу бизнинг жамоага энергия ва техник имкониятлар олиб келади”, – деди Пол Погба

Бир нечта манбаларга кўра, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” каби жамоалар “Монако” ярим ҳимоячисига жиддий қизиқишмоқда. Худди шу икки клуб Погбани ҳам сотиб олиш учун курашиши мумкин, чунки унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилда тугайди.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси финалида, Франция Испанияни (2:1) мағлуб этган ўйинда Погба ва Тчуамени ёнма – ён ўйнади.