Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар  “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини  иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқишмоқда.

Қонун лойиҳасида бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби нормалар ўз аксини топган.

Қонун лойиҳасини  кўриб чиқиш жараёнида ундаги айрим нормалар амалдаги қонунларга мослиги ўрганиб чиқилиб, мазкур жараёнда лойиҳадаги айрим нормалар “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалар тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунларга зид эканлиги аниқланиб, мазкур камчиликлар бартараф этилди.

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасида илк бор меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик институтининг жорий этилиши белгиланмоқда. Бу, ўз навбатида, иш берувчи ва ходимлар, уларнинг вакиллик органлари ўртасидаги муносабатларда ўзаро манфаатлар мувозанатини таъминлашга хизмат қилади.