ICE Futures биржаси маълумотларига кўра, ноябрда Европадаги газ фьючерслари кунни ўсиш билан бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Голландиянинг TTF индекси бўйича ҳар минг кубометр учун 1127,5 доллардан бошланган ва 11:13гача 1157,5 долларгача қимматлашган. Бу ўтган куннинг ҳисобланган нархидан 3,1 фоизга юқори.

Агар август ойининг бошида фьючерс минг кубометр учун тахминан 515 доллардан сотилган бўлса, сентябрь ойининг охирига келиб улар икки бараварга қимматлашди ва 6 октябрга келиб, 1937 долларга етди. Шундан сўнг, кейин бироз арзон бўлди, лекин нархлар ҳали ҳам минг доллардан қимматлигича қолди.

Мутахассислар бу ҳолатни бир неча омиллар билан изоҳладилар: Европанинг ер ости омборхоналарида бандлик даражаси пастлиги, асосий етказиб берувчиларнинг чекланган етказиб берилиши ва Осиёда ЛНГга талаб юқори.