Бухорода “Волга”га ўрнатилган газ балони портлаб, ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 октябрь куни Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидаги йўлда ҳаракатланаётган “Волга”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

Натижада, машина ичида бўлган 51 ёшли йўловчи ва 31 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Қайд этилишича, фожиага газ баллонининг носозлиги сабаб бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан вилоят ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.