Куни кеча “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси nомонидан ZF-UZ-VAC2001 нинг 1 219 510 дозалик иккинчи партияси ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 29 893 038 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

1 594 480 дозаси AstraZeneca,

23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

720 500 дозаси “Sputnik V”,

3 000 060 дозаси Moderna,

1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech,

200 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 22 956 058 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 328 121 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу корхонада тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилган эди.