2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,1 млн. кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган. Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўмита аҳоли энг кўп яшайдиган ҳудудларни маълум қилганди.