Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов ушбу йилда ўзбекистонлик 13 нафар спортчида допинг аниқланганини эълон қилди.

Таъкидланишича ушбу спортчиларнинг уч нафари халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этган.

Маълумот учун, 9 ой давомида ўзбек спортчилари 312та допинг тестлари олинган ва 4 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 3 та халқаро мусобақада ҳам допинг тестларини олиш Агентликка ишониб топширилган. Бунда 41 та спортчи текширувдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафари тақиқланган модда истеъмол қилгани маълум бўлган.